БУРУН БИТИШИ СИНУСИТНИ УЙ ШАРОИТИДА ДАВОЛАШ

Published: 11 February 2021
on channel: NIYAT SHIFO
54,142
650

Халқимиз орасида тумовга жиддий хасталик сифатида қарамаслик ҳолатлари кўп учрайди. Аммо бундай лоқайдлик бир қанча асоратларга сабаб бўлиши эҳтимоли йўқ эмас. Уни вақтида даволанмаса, синуситнинг ривожланишига олиб келиши мумкин.

Синусит нима? Унинг белгилари қандай намоён бўлади? Синусит - бурун бўшлиқларининг (синусларининг) ўткир ёки сурункали яллиғланишидир. Синуслар аслида кичик бўшлиқлар бўлиб, улар бош суягида жойлашади. Барча синуслар (бурун ёндош бўшлиқлари) юпқа шиллиқ парда билан қопланган бўлиб, кичик туйнуклар орқали бурун бўшлиғи билан бирлашади. Бурун бўшлиғи билан алоқа ёндош бўшлиқлар фаолияти учун жуда муҳим. Агар маълум сабабларга кўра, бу ёндош бўшлиқлар ва бурун бўшлиғи орасидаги алоқа ёпилса (масалан, тумов натижасидаги шиш ҳисобига), синусит, яъни синусларда яллиғланишнинг ривожланиши учун шароит туғилади.

Узоқ муддат сақланиб турувчи тумов, бурундан йирингли тус олувчи ажралма, бурун битиши, ҳид билишнинг пасайиши, бош оғриғи, синуслар соҳасидаги оғриқ, ҳолсизлик, тана ҳароратининг кўтарилиши бу синусит белгилари ҳисобланади.

Синуситнинг соғлиқ учун хавф туғдириш эҳтимоли шундаки, ана шу бўшлиқларда тўпланган йирингнинг олиб ташланмаслиги, умумий касаллик ўз вақтида даволанмаслиги сабабли ёндош тўқима ва органларнинг яллиғланиши юзага келади.

Агарда синуситнинг юқоридаги каби белгилари намоён бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади


Watch video БУРУН БИТИШИ СИНУСИТНИ УЙ ШАРОИТИДА ДАВОЛАШ online without registration, duration hours minute second in high quality. This video was added by user NIYAT SHIFO 11 February 2021, don't forget to share it with your friends and acquaintances, it has been viewed on our site 54,142 once and liked it 650 people.