МАСТОПАТИЯ аёллар касаллиги КЕЛИБ ЧИКИШИ ВА УНИ ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИ

Published: 08 March 2021
on channel: NIYAT SHIFO
73,076
591

Аёллар кўкракларида симиллаган оғриқни сезишлари билан “Ҳайз олди синдроми бошланди-ёв” дейишга одатланиб қолишган. Бироқ айнан шу ҳарактердаги оғриқ кўкрак мастопатияси касаллигининг илк белгиси бўлиши мумкин. Тўғри, ваҳима қилишга жиддий асос йўқ. Аммо кўкракдаги оғриқ, хусусан, ҳайз олди безовталиги ҳам саратон белгиси бўлиши мумкин деган ўй аёлларнинг аксариятини ташвишга солар экан. Аслида ҳам шундайми?

Касаллик шакли
Тиббий тилда кўкрак бези дисгормонал гиперплазияси, тухумдонлар ишлаб чиқарадиган гормонлар мувозанатининг бузилиши – мастопатия дейилади. Бунда кўкрак безида ортиқча бириктирувчи тўқималар ёки майда кистадар пайдо бўлиши кузатилади. Одатда, касалликнинг икки кўриниши мавжуд бўлиб, улар қуйидагича фарқланади:

Диффуз мастопатия – кўкрак тўқимасида фиброз-кистоз юз бериб, дори-воситалари ёрдамида муолажа қилинади;

Тугунли мастопатия – кўкрак безларида аста-секин тугун пайдо бўлади. Тугун дори ёрдамида сўрилиб кетмаслиги боис фақат жарроҳлик амалиёти ўтказиш билан даволанади. Аксинча, кимёвий воситаларнинг таъсирида тугун ҳавфли ўсмага айланиши мумкин.


Watch video МАСТОПАТИЯ аёллар касаллиги КЕЛИБ ЧИКИШИ ВА УНИ ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИ online without registration, duration hours minute second in high quality. This video was added by user NIYAT SHIFO 08 March 2021, don't forget to share it with your friends and acquaintances, it has been viewed on our site 73,076 once and liked it 591 people.