Юракнинг ҳажми қанча эканлигини биласизми? Қўлнинг мушт қилинган ҳолати юракнинг ўлчами билан баробар ҳисобланади. Унинг вазни 300 граммни ташкил этади. Кунига 100 000 маротаба уради, 5,5 литр қонни ҳайдайди ва тинимсиз меҳнат қилади.
Юрак-қон томир касалликлари инсоният тарихидан буён у билан бирга ва ҳанузгача ривожланишда давом этмоқда. Бугунги кунда юрак касаллиги бутун дунё бўйича ўлим ҳолатларининг асосий сабабига айланган, 2016 йилда ушбу касаллик туфайли 17,6 миллион ўлим қайд этилган. Олимларнинг тахминларига кўра, 2030 йилга келиб бу кўрсаткич 23,6 миллионни ташкил этиши мумкин.
Аёлларнинг юраги эркакларникидан нимаси билан фарқ қилади?
Аёлларда юрак вазни бироз камроқ, лекин дақиқасига 8 марта тезроқ уради. Инфаркт аёл ва эркакни фарқламайди, барчага бирдек таҳдид солади. Ҳар бир аёл умри давомида юрак-қон томири касаллигига дуч келади. Айниқса, 35 ёшдан ўтган аёлларда ўлим ва ногиронликнинг асосий сабабчиси мазкур касаллик бўлиб қолмоқда.
Ёши катта инсонларда учрайдиган юрак хасталиги йилдан йилга яшариб, семириб кетиш ва гипертония тобора ёшлар аудиториясини ҳам эгалламоқда.
Бунинг, албатта, кўп сабаблари бор. Масалан, ҳаракатсиз ҳаёт тарзи, овқатланишнинг ўзгариши, гормонал контрацептивларнинг тарқалиши ва улардан қонда тромб ҳосил бўлиши каби бир қанча ҳолатлар мавжуд. Бугунги кунда ҳар бешта аёлнинг иккитаси ўзидан беш йилга қарироқ хаста юраги билан «мақтана олади».
Муаммо фақатгина биргина кишининг соғлиғида эмас, балки бутун соғлиқни сақлаш тизимидадир. Аксарият аёлларга юрак-қон томири касаллигини ўз вақтида ташхислаш ёки тўғри муолажа қилинмайди, ҳаттоки айримлари ўзида шундай касаллик борлигини ҳам сезмайди.
Аёлларда тез-тез учрайдиган юрак хуружининг муҳим белгилари:
кўнгил айниши;
қайт қилиш;
бош айланиши;
заифлик;
нафас етишмовчилиги ҳисси;
қоринда оғриқ;
белда оғриқ;
умумий туйғу: «Ўзимни яхши ҳис қиляпман»;
бўйин, жағ, елка, юқори орқа ёки қорин бўшлиғида безовталик;
терлаш;
бир ёки иккала қўлда оғриқ.
Аёллар ўзида кечаётган ҳолатни юрак хуружига ўхшатса, шифокорларнинг беэътибор бўлишига йўл қўймаслик зарур. Сабаби инсоннинг ҳаёти ва соғлиғи хавф остида бўлиши мумкин.
Юрак касаллигининг олдини олиш учун нима қилиш керак?
Етти оддий қоидага амал қилиш ва саломатликни мунтазам равишда кузатиб бориш тавсия этилади.
чекишни ташлаш;
жисмоний фаолият;
соғлом овқатланиш;
холестерин назорати;
глюкоза назорати;
қон босими назорат;
ортиқча вазн йиғмаслик.
Шунингдек, уйқунинг ҳам саломатлик учун аҳамияти бор. Эҳтимол, «гўзаллик учун ухлаш» деган ибора йўқдир, аммо «соғлиқ учун ухлаш» ҳам мавжуд ва муҳимроқ. Уйқунинг етишмаслиги ёки меъёридан ортиғи ёш, вазн, чекиш, жисмоний фаолликдан қатъи назар юрак-қон томир касалликларининг хавфини оширади. Чунки уйқу танадаги барча жараёнларга ўз таъсирини ўтказади, масалан қон босими, глюкоза, модда алмашинуви каби. Шунинг учун касалликка чалиниб, азоблангандан кўра унинг олдини олиб, соғлом бўлишга ҳаракат қилиш керак.
Watch video АЁЛЛАРДА аниқлаш қийин бўлган ЮРАК ХУРУЖИнинг 6 та БЕЛГИСИ online without registration, duration hours minute second in high quality. This video was added by user NIYAT SHIFO 11 April 2021, don't forget to share it with your friends and acquaintances, it has been viewed on our site 76,870 once and liked it 630 people.