Бел қисмидаги оғриқ умуртқа касалликлари билан биргаликда замонавий неврологиянинг энг долзарб муаммоларидан биридир. Бу, биринчи навбатда, мазкур нуқсоннинг кўп учраши билан боғлиқ. Статистикага мувофиқ, ишга лаёқатли аҳолининг 60 дан 80 фоизигача бел-думғаза соҳасидаги оғриқдан азият чекади. Бел соҳасида оғриқнинг энг кўп учрайдиган сабаби умуртқалараро диск чурра (грыжа)си бўлиб, унга умуртқа остеохондрози сифатида қарашади.
Бел соҳаси умуртқалараро чурраси – бу умуртқанинг энг хавфли касалликларидан бири бўлиб, белда оғриқ пайдо қилади ва оғриқ оёққа ҳам кўчади. Вақт ўтиши билан ҳаракатни мушкуллаштириб, беморни ногиронликка олиб келади. Умуртқанинг бел соҳасидаги бўлими 5 та умуртқа суягидан ташкил топган бўлиб (бел умуртқа суяклари L ҳарфи билан белгиланади), улар бир-бири билан умуртқалараро дисклар билан боғланган. Умуртқа дисклари овал шаклга эга бўлиб, умуртқа суякларига босим тенглигини таъминлашда амортизация вазифасини ижро этади. Умуртқа грижасида дискнинг дўппайиши юз бериб, у асаб толаларини босиши натижасида оғриқ кучаяди. Айнан бел соҳасида умуртқалараро грижа энг кўп учрайди. Аксар ҳолларда диск грижаси орқадаги оғриқ билан ўзидан дарак беради. Бу оғриқ бир неча кун давом этиши, кейин эса, тўхташи мумкин. Кейинчалик оёқда оғриқ туриши, толиш, танада чумолилар ўрмалаётгандек бўлиши ва мушаклар кучсизлиги пайдо бўлади. Одатда оғриқ тиззадан пастда болдир ва тўпиқда сезилади. Ишиас (оёқдаги оғриқлар) умуртқанинг бел соҳасидаги қисмида умуртқалараро диск грижасининг энг ишончли белгисидир. Агар мисол учун, грижа асаб томирчаларини босаётган бўлса, унда орқа қисмда оғриқ кузатилиши ёки умуман, ҳеч қандай белгиси бўлмаслиги мумкин. Умуртқанинг бел соҳасидаги диск грижаси қуйидаги белгилар билан ўзини намоён этади: орқа қисмда оғриқ; оёқ ва оёқ юзида (ишиас) оғриқ; оёқ ва оёқ кафтидаги толиқиш; оёқ ва унинг кафтидаги ҳолсизлик.
Бел соҳасидаги 90 фоиз грижалар тўртинчи-бешинчи бел соҳаси умуртқа суяги (L4-L5) ва бешинчи бел ва биринчи думғаза умуртқа суяги (L5-S1) ўртасида кузатилади. Умуртқанинг пастки қисмларида грижа пайдо бўлиши ушбу қисмга босим ошгани, боғловчи аппаратнинг анатомик хусусияти ҳамда тез учрайдиган эгилувчан тос нуқсони сабабидан дарак беради. Умуртқанинг бел соҳаси грижаси радикулопатий (томирча), қуймич нерви шамоллаши, бел оғриқ ва бошқа белгиларга сабаб бўлади.
Умуртқалараро грижалар учрашига қуйидагилар сабаб бўлади: жароҳатлар, оғир жисмоний босим, ўтириш ҳолатида узоқ бўлиш, зарарли одатлар, болаликда тос суягининг сон суяги билан боғланиш қисми дисплазияси, остеохондроз, сколиоз ва бошқалар.
Watch video УМУРТҚА ГРИЖАСИДА УЙ ШАРОИТИДА МАШКЛАР online without registration, duration hours minute second in high quality. This video was added by user NIYAT SHIFO 04 February 2021, don't forget to share it with your friends and acquaintances, it has been viewed on our site 8,209 once and liked it 103 people.