Ҳомиладор аёлнинг ҳаёт шароити, гигиенаси, кун тартиби дунёга келадиган боланинг тўғри ўсиши ва ривожаланишида муҳим аҳамиятга эга. Хўш, аёл киши ҳомиладор бўлганидан бошлаб, то кўзи ёригунга қадар нималарга эътибор бериши керак?
Озодалик жуда муҳим
Иложи бўлса, аёл эрталаб ва кечқурун илиқ душда чўмилиши, болалар совунини ишлатиш керак. Ҳомиладорлик даврида иссиқ ванналар қабул қилиш ёки сауналарга бориш тавсия этилмайди. Чунки иссиқ буғ ҳомиладорликнинг кечишига ёмон таъсир кўрсатиши мумкин.
Ҳар гал овқатлангандан сўнг оғиз илиқ сув билан чайилса милкларда инфекция тўпланмайди.
Ҳомиладор аёл калта қирқилган сочларни икки уч кунда, узун сочларни эса беш-олти кунда бир марта ювиб, фен билан қуритгани маъқул.
Ётоқхонани тез-тез шамоллатиб, нам латтада артиб туриш лозим. Хона ҳарорати 18-20 даража бўлгани мақсадга мувофиқ.
Қанча ухлаш керак?
Аёл ухлашга ётишдан олдин дарчаларни ярим очиқ ҳолда қолдириши лозим. Ҳар куни 8-9 соат ухлаш шарт. Кундузи бир-икки соат ухлаб олса, янада яхши.
Ётоқ жой ўта юмшоқ бўлмасин, аёл текис ва қаттиқроқ ўринда ўнг ёнбоши билан ухлагани маъқул.
Эрталаб соат 8 ва 11 оралиғида, кечқурун эса соат 17 ва 19 оралиғида очиқ ҳавода қуёш ванналаридан баҳраманд бўлиши керак. Чунки, бу пайтларда қуёшнинг ультрабинафша нурлари аёл терисидаги бактерияларнинг ривожланишига қаршилик кўрсатади ва организмда D витамини ҳосил бўлишини таъминлайди.
Хомиладор аёл кундалик ишларини одатдагидек бажаравериши, фақат қалтис ҳаракатлардан ва оғир юк кўтаришдан сақланиши зарур. Эрталабки махсус бадантарбия машқлари эса ҳомиладорликнинг кечишига ижобий таъсир кўрсатади.
Кийиниш ҳам муаммоми?
Бўлғуси онанинг либослари унинг ҳаракатига халақит бермайдиган, яъни кенгроқ қилиб тикилиши керак. Тор кийим нафас олишни ва овқат ҳазм қилиш жараёнини қийинлаштиради, томирларда қон айланишини сусайтиради. Белбоғни сиқиб боғлаш, кўкрак қафасини сиқадиган сийнабанд тақиш ва резинали пайпоқлар кийиш ҳам соғлиқ учун зарарли.
Йилнинг совуқ фаслида жун газламадан тикилган кийимлар, ёз кунларида эса ҳаво ўтказувчан енгил либослар қулай. Сунъий толалар ўзига нам сингдиради, электростатик зарядлари ҳам кўп. Бу зарядлар терида ёқимсиз ҳид пайдо қилади, ёзда баданни қуёш тиғидан, қишда эса совуқдан сақлай олмайди.
Айниқса, сунъий толалардан тикилган ич кийимларни ҳомиладор аёллар умуман киймаганлари маъқул. Ип, зиғир толаси ва ипак газламалардан тикилган либослар, айниқса, ички кийимлар ҳомилани ҳар хил нохуш таъсирлардан ҳимоя қилади
Смотрите видео ХОМИЛАДОР АЁЛЛАР УЧУН КЕРАКЛИ ТАВСИЯЛАР онлайн без регистрации, длительностью часов минут секунд в хорошем качестве. Это видео добавил пользователь NIYAT SHIFO 07 Январь 2021, не забудьте поделиться им ссылкой с друзьями и знакомыми, на нашем сайте его посмотрели 4,414 раз и оно понравилось 43 людям.