Ер юзидаги аксарият одамларда жиғилдон қайнаши кузатилади. Бу вақтинчалик оғриқ бўлиши ҳам мумкин, баъзаиларда доимий тарзда кузатиладиган безовталикдир.
Жигилдон қайнаши – бу томоқда ёки тўш суягининг ортида ачишиш ҳиссидир. Бу ҳолатнинг келиб чиқиш сабаби нима?
Жиғилдон қайнаши – ошқозон шираси қизилунгачнинг пастки қисмига таъсир этишидан келиб чиқади. Ошқозон шираси қизилунгачнинг шиллиқ қаватига қўзғатувчи таъсир этиб, ачишиш ҳиссини чақиради.
Жигилдон қайнаши ошқозон ичак тракти (ОИТ) касалликларининг белгиси бўлиши мумкин. Масалан, диафрагманинг қизилунгач тешиги чуррасида, рефлюкс-эзофагитда, ошқозон ва ўн икки ичак яра касаллигида кузатилади.
Кўпинча жиғилдон қайнаши керагидан ортиқча ейишда, ўткир ва углеводли таомларни истеъмол қилишдан келиб чиқади.
Стресс ва бир қанча омиллар жиғилдон қайнашини келтириб чақиради: сигарет чекиш, кофе ва кофеин сақлайдиган ичимликлар, алкогол, цитрусли мевалар, помидор ва томат, шоколад, ёғли-ўткир таомлар, пиёз, ортиқча вазн.
Жиғилдон қайнаши билан азобланадиган одамлар сода эритмаси, сут ёки картошкани шираси, сабзини истеъмол қилишган қадимги халқ табобатида. Бу воситалар вақтинчалик самарага эга. Албатта, шифокор қабулига бўлиш керак.