• Муаллим - миллат виждони!
#ШЕЪРИЯТ
МУЖДА
(Нажиб Фозилдан ўзлаштирма)
Ўлим асли гўзалдир,
Парда ортидан хабар,
Гўзал бўлмаса вафот
Этармиди Пайғамбар!
Ўлим асли висолдир,
Қулликнинг тожи сажда,
Саждали ўлим, билсанг -
Ёр дийдоридан мужда,
Эшикма-эшик юриб,
Сўнг эшикда ўлиш бор.
Ҳар остонада йиғлаб,
Охирида кулиш бор.
Ўлим аслида байрам,
Бошқа байрамни унут!
Келажак Азроилни
Покиза ҳолингда кут!
Ўлим аслида гўзал,
Парда ортидан хабар,
Гўзал бўлмаса эди
Ўлармиди Пайғамбар!
©️ Маҳбубий
#ЖАРАЁН
⚠️Қабул тугашига оз қолди.
📞 Батафсил маълумот учун:
+998957777725
+998950123232
+998951943434
📍Манзил: Тошкент шаҳри, Сағбон кўчаси Хуррият 47
©️ Мактаб маъмурияти
@PH_school 📝
Telegram kanalimizga obuna bo‘ling 👇👇👇
t.me/nurmuhammadshoir
t.me/Mahbubiy_Adabiyot
#abrormuxtoraliy #rustamjondomla #shayxmuhammadsodiqmuhammadyusuf #shukrullohdomla #abdullohdomla #istanbul #konstitutsiyav #xayrullahamidov #futboltv #islomuz #islomuzb
#ШЕЪРИЯТ
КЕЛ ЭНДИ
Қаро кўзлим бу айлириқ битарми,
Икки кўзим сўнар бўлди кел энди.
Менга раҳми келиб, қуёш ботарми,
Ичим-ташим ёнар бўлди, кел энди.
Ойлар ўтиб кетди йилларни ташиб,
Зуҳалга етдилар йўлларни ошиб,
Менчи қолиб кетдим ҳадафдан шошиб,
Навниҳоллар чинор бўлди, кел энди.
Ҳисобла, сен кетган кунлар асрлик,
Уч кун ҳам чидолмас манман сабрлик,
Сургунлар, қатллар, ҳатто асирлик,
Тақдирига кўнар бўлди, кел энди.
Кўнглим сени, кўзим йўлларни кўрди,
Соат исён қилди, тақвим қутурди,
Ҳасрат ҳанжарини бағримга урди,
Юрак-бағрим қонар бўлди, кел энди.
Маҳбубийга қарши мағлубдир қўшин,
Душманлар мен учун чимирар қошин,
Мени тушунмасанг, ўзингни тушун -
Ҳамма сендан тонар бўлди, кел энди.
Ҳамма мендан тонар бўлди, кел энди.
©️ Маҳбубий
t.me/Mahbubiy_Adabiyot
Смотрите видео Gaz va svet haqida Abror Muxtor Aliy онлайн без регистрации, длительностью часов минут секунд в хорошем качестве. Это видео добавил пользователь Risolat Tv 07 Декабрь 2022, не забудьте поделиться им ссылкой с друзьями и знакомыми, на нашем сайте его посмотрели 16,237 раз и оно понравилось 488 людям.