ХАЛҚ ВАКИЛИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИ СУДГА БEРДИ!!! 200 КВТ ЛИМИТ ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИГА ЗИДМИДИ

Опубликовано: 24 Июль 2024
на канале: UZGLOBAL TV
840,765
21k

Лимитни уйлаб топганларнинг асосий мақсади нима?

2024 йил 16 апрель куни Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ўзбекистон аҳолиси учун электр энергия ва табиий газни бир ойлик истеъмолининг базавий меъёрлари тасдиқланиб, унда 200 киловатт соат ижтимоий норма сифатида белгиланган эди.

Мазкур лимит инсонларда, асосан шундек ҳам тинимсиз ҳалол меҳнат қилиб, қийналиб яшаб келаётган фуқароларнинг жиддий эътирозига сабаб бўлди.

Халқнинг бошига тушган ташвишга бефарқ бўлмаган Инсон ҳуқуқлари Эзгулик жамияти фаоллари аҳолини манфаатларини кўзлаб юқорида таъкидланган Вазирлар Маҳкамасининг қарорини бекор қилишни сўраб Ўзбекистон Республикаси Олий судига қилган мурожаатлари биринчи босқич суди ва апелляция судлов ҳайъати томонидан иш юритувга қабул қилиш рад этилди.

Ачинарлиси халқ тўлаётган солиқлар ҳисобига ойлик иш ҳаққи олиб рўзғор тебратаётган апеляция инстанцияси суддида иштирок этган прокурор Ўзбекистон аҳолиси манфаатларини кўзлаб чиққан фаолнинг мурожаатини рад этишни сўраб, суд залидан чиқиб кетди.

Судда иштирок этган оддий фаол фуқаролар тартибга риоя қилиб, суд жараёнини оҳиригача одоб сақлаб ўтиришди.

Ўз ўрнида саволлар тўғилмоқда:
Ўзбекистон фуқароларига депуталар керакми?

оддий халқ, жумладан ҳалол тадбиркорлар тўлаётган солиқлар ҳисобига кондиционерли хонада юмшок кўрсида ўтириб, отни калласидек ойлик олиб, турпли имтиёзлардан фойдаланаётган айрим шахслар қачонгача ўз манфаатларини оддий фуқароларнинг манфаатларидан устун кўйишади?

Қонун устуворлигини таъминлаши лозим бўлган, бироқ амалда аҳолини манфаатларини кўзлаб шикоят киритганларга қарши бўлган ҳамда айрим ходимлари 90-100 минг АҚШ доллари миқдорида пора олиб қўлга тушаётган прокуратурани ислоҳ қилиш вақти келмадими?

Президентни сайлай олган халқ ривожланган мамлакатлардагидек қачон судьяларни сайлашни бошлайди?


Смотрите видео ХАЛҚ ВАКИЛИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИ СУДГА БEРДИ!!! 200 КВТ ЛИМИТ ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИГА ЗИДМИДИ онлайн без регистрации, длительностью часов минут секунд в хорошем качестве. Это видео добавил пользователь UZGLOBAL TV 24 Июль 2024, не забудьте поделиться им ссылкой с друзьями и знакомыми, на нашем сайте его посмотрели 840,76 раз и оно понравилось 21 тысяч людям.