Миопия – бу кўриш дефекти бўлиб, узоқни яхши кўра олмайди, лекин яқинни зўр кўради. Бу мақоладан олдин қуйидаги кўз тузилиши хақидаги мақолани ўқишни тавсия этаман. Соғлом одамда кўз оптик қисмидан ўтган нур тўр пардада фокус (жамланиш) хосил қилади. Миопияда эса тўр пардадан олдинда фокусланади. Бунинг асосида икки холат ётади:
Кўзнинг «узун” бўлиши – яъни кўз олмасининг олдинги ва орқа нуқтасининг орасидаги масофа (кўз ўқи) меъёрдан узоқ бўлиши. Буни ўқли миопия дейилади.
Нурни кучли синдириш хисобига фокус тўр пардадан олдинга тушади. Буни рефракцион миопия дейилади.
Миопияни қандай даражалари бор?
Диоптрий (дптр) – бу оптик линзаларни нур синдириш даражасини аниқлайдиган ўлчов бирлиги. 1 диоптрий – нурни синдириб, фокус нуқтаси 1 метрда бўладиган линзага тенг. Миопияни ўлчашда коррекциядаги диоптрий даражасига қаралади:
Енгил даража – 3 дптр гача.
Ўрта даража – 3.25 – 6 дптр гача.
Юқори даража – 6 дптр дан катта. 15 – 20 – 30 дптр гача кўтарилиб кетади.
Даволаш.
Лазерли коррекция – 12 дптр гача бўлган миопияларни даволашда ишлатилади.
Имплантация қилинадиган контакт линзалар – 20 дптр гача миопияларда махсус линзаларни кўз ичига ўрнатилади.
Гавхарни алмаштириш — 20 дптр гача бўлганларда қўлланилади.
Склеропластика – прогрессив миопияда(йилига 1 дптр дан кўпроқ ўсувчи миопия) қилинилади. Кўзнинг ўсишини тўхтатишга қаратилган.
Линза ва кўз ойнаклар билан коррекциялаш.
Смотрите видео Миопия – яқиндан кўриш онлайн без регистрации, длительностью часов минут секунд в хорошем качестве. Это видео добавил пользователь medicuz 01 Январь 1970, не забудьте поделиться им ссылкой с друзьями и знакомыми, на нашем сайте его посмотрели 414 раз и оно понравилось 9 людям.