Хоразмда спаркни дабдала килган бола ушланди

Published: 27 May 2024
on channel: Ana Xalos
10,268
143

Сотрудничество - [email protected]

#Хоразмда спаркни #дабдала килган #бола ушланди

Хоразмда пиар учун жанжал уюштирган блогер 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Билдирилишича, воқеа жорий йилнинг 21 май куни Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида содир бўлган. Видеодан кўриш мумкинки, ижтимоий тармоқ фаоли машина бошқаруви давомида маҳсулот рекламаси билан банд бўлиб, руль бошқарувини йўқотган ва бу ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланаётган ҳайдовчининг эътирозига сабаб бўлган.

Шундан сўнг блогер ўша ҳайдовчи билан тортишиб қолиб, ҳақоратли сўкиш сўзларини ишлатишгача борган. Охир-оқибатда блогер Spark русумли машинани тўхташга мажбур қилган. Spark тўхтагандан сўнг у ўзининг безорилик ҳаракатлари билан машина ҳайдовчисига ва машинага зарар етказишга ҳаракат қилган, хусусан Spark’нинг олди ойнасини синдирган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат Хоразм ички ишлар бошқармаси томонидан назоратга олинди. Текширувларга кўра, воқеанинг барчаси обуначилар сонини ошириш яъни “қора пиар” мақсадида амалга оширилган.

“Буларнинг барчаси пиар эди. Тушиб туриб автомобилнинг ойнасини синдиришим керак эди. Бироз қуюшқондан чиқиб кетдик. Ҳақиқий ҳаёт билан аралашиб кетди. Бизнинг мақсадимиз “give away” бошлаш эди. Қилган ишимдан афсусдаман”, дейди блогер.

Қонунбузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси(Майда безорилик)га асосан 15 суткага маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.


Watch video Хоразмда спаркни дабдала килган бола ушланди online without registration, duration hours minute second in high quality. This video was added by user Ana Xalos 27 May 2024, don't forget to share it with your friends and acquaintances, it has been viewed on our site 10,268 once and liked it 143 people.