Samarqandda qovun tarovati (SUB ENG It Smells With Melon In Samarqand) (o'zbek film)

Published: 21 June 2024
on channel: Uzbekkino
5,209
76

Мазкур фильм Самарқандда яшовчи Асқар ота ҳақида бўлиб, у ўзгаларга ёрдам берувчи меҳрибон инсон. Маҳаллада ҳам катта обрў қозонган. Кимда қандайдир муаммо бўлса, Асқар отага мурожаат қилади. Фильмда яна Тоҳир ва Зуҳра, Равшан ва Лола каби севишганларнинг тақдири кўрсатилади. Фильмнинг барча воқеалари Самарқандда бўлиб ўтади.
Бу фильмда яна маҳаллалар фаолияти, одамларнинг турмуш тарзи, кўп миллатли маҳаллаларнинг тотувлиги ҳақида ҳикоя қилади. Булардан ташқари картинада Амир Темур мақбараси, Бибихоним, Регистон, Сиёб бозори каби тарихий жойлар акс этган.
Фильм Асқар отанинг велосипедда бозордан чиқиши билан бошланади. У велосипед багажида бозордан сотиб олган қишки қовун билан уйга кетаётганида чет эллик сайёҳларни олиб юрган таржимон йигит уни кўриб, хурсандчилик билан таништиради. “Бу менинг ўқитувчим, Асқар ота”, дейди. Шунда сайёҳлардан бири ёқимли таралаётган қовун тароватидан сармаст бўлиб, унинг нималигини сўрайди. Асқар ота қишки қовун эканлигини айтади. Қовуннинг таровати сайёҳларни-да маҳлиё этади...
Кейинги кадрлардан бирида Асқар отанинг дўс¬ти касал бўлиб қолади, иссиғи чиқиб уйи¬да ётади. Асқар ота битта қовун кўтариб, дўстини кўришга боради. Кириши биланоқ дўсти қовун тароватидан чеҳраси ёришади. “Вой, бунинг ҳидини!..” дейди. Шунда Асқар ота: “Кўряпсанми, сен ҳид биляпсан. Қани, таътиб кўр-чи”, дейди. Дўсти татиб кўриб, қовуннинг таъми тилни ёришини айтади. “Демак, таъмни сезяпсан. Сен касал эмассан”, дея дўстини оёққа турғазади...
Фильмнинг барча воқеалари Самарқандда бўлиб ўтади.

RizaNova ilovasini yuklab oling @ https://rizanova.uz/apps
Obuna bo'ling @    / rizanovauz​​​  
RizaNova @ Instagram   / rizanovauz​​​  
RizaNova @ Telegram https://telegram.me/RizaNovaUZ


Watch video Samarqandda qovun tarovati (SUB ENG It Smells With Melon In Samarqand) (o'zbek film) online without registration, duration online in high quality. This video was added by user Uzbekkino 21 June 2024, don't forget to share it with your friends and acquaintances, it has been viewed on our site 5,209 once and liked it 76 people.