Хишова - Шафтолига ёзги шакл бериш усули

Published: 07 August 2019
on channel: AGROBIZNES BLOGI
13,668
196

Ёзги кесиш ёки буташ орқали дарахтда кераксиз бўлган ривожланишнинг олди олинади.Буни қадимда, боғдорчиликка тааллуқли китобларда (хусусан, “Мустафо Росимпошшонинг “Фаллоҳат” китобида) “хишова” дейилган. Хишова дарахт куртаклар ниш уриб ўсишни бошлашлари билан амалга оширилиши ҳам мумкин, аммо амалиётда асосан янги ўсимта новдалар 10–15 сантиметрдан ошгандан сўнг қўлланилади. Дарахтга ортиқча зарар етказиб кўймаслик учун ёзги кесишда мавсум давомида пайдо бўлган тик ва тез ўсувчи (сўрувчи) новдаларни буташ билан чекланиш лозим, бошқача қилиб айтганда, дарахтни новдалардан сийраклаш амалга оширилади. Дарахтни қиш мавсуми зарарларига таъсирчан қилиб қўймаслик учун хишова энг кечи билан июн ойи охиригача тугатилиши керак, бундан кейинги кесиш дарахт соғлигига жиддий зарар етказиши мумкин. Хишова дарахт озуқасини камайтиради, шу сабабли уни жуда катта бўлиб кетадиган мевали дарахтлар (шафтоли, олма, гилос, беҳи, олхўри, хурмоларда) да қўллаш мумкин. Хишованинг яна бир афзаллиги барглар сонини дарахтда камайиши натижасида дарахт барглари орқали сувнинг парланиши ҳам камаяди ва дарахтларнинг сувга бўлган талаби кечикади. Хишова дарахт ҳажмини назоратда ушлаб туриш имконини беради. Одатда қиш ёки эрта баҳорда шакл берилган мевали дарахда қалин ва кучли шохлар ўсиб чиқади. Бундай новдаларни ёзда буташ ёки кесиб ташлаш орқали, асосан,дарахт кучи ёш новдаларни ривожлантиришга эмас, ҳосил етиштиришга йўналтирилади.

Мавзу ҳақида тўлиқ маълумот бизнинг телеграмдаги каналимизда.
Манзил: https://t.me/bogdorchilik

Мутахассисларимизга мурожаат қилиш учун ҳавола: https://t.me/bogbonlar


Watch video Хишова - Шафтолига ёзги шакл бериш усули online without registration, duration hours minute second in high quality. This video was added by user AGROBIZNES BLOGI 07 August 2019, don't forget to share it with your friends and acquaintances, it has been viewed on our site 13,668 once and liked it 196 people.