KAMERA TASVIRIGA TUSHIB QOLGAN AJDARHOLAR VA AJDARLAR

Published: 05 January 2021
on channel: XAYRAT UZ
35,723
752

Қўрқинчли аждарҳолар сайёрамизнинг турли бурчаклариБизга қадимги юнон афсоналаридан тўққизбош Гидра маълуму-машҳурдир. У Гераклнинг қўлида ҳалок бўлгунга қадар жуда кўп қизларнинг бошига етган. Юнонлар тасвирлаган яна бир аждарҳо Химерадир: комидан олов пуркаладиган бу махлуқни Беллерофон исмли ёш жангчи ўзининг Пегас деган қанотли арғумоги ёрдамида маҳв этган. Рус халқ эртакларида аждарҳо қиёфасида бизга беш қўлдай аён бўлган Аждарҳо Горинич гавдаланади.

https://t.me/c/1237977787/5602

Эртакларда кўплаб аждарҳолар беҳисоб бойликларни қўриқлагани ҳақида маълумотлар келтирилади. Масалан, олтин жунли қўй терисини кўзи юзта бўлган махлуқ қўриқлаган.

Гарчи эртак ва афсоналарда аждарҳолар ададсиз ёвузлик тимсоли сифатида келтирилса, баъзи ўринларда улар одамни ҳимоя қиладиган куч-қудрат соҳибига айланадилар. Қадим ўтган замонларда жангчилар душманлари юрагига қўрқув уруғини солиш мақсадида ўз қалқонларига аждарҳолар суратини туширишган.

Шуни айтиш лозимки, одамлар баъзи пайтларда аждарҳолар чиндан ҳам борлигига ишонишган. Колумбга қадар денгиз сайёҳлари гўё денгизлар қаърида яшовчи, кемаларни ямламай ютиб юборувчи улкан махлуқлардан чўчиб, нотаниш денгизлардан сузишга аҳён-аҳён журъат этганлар.

Ўз-ўзидан аёнки, улар янглишганлар, чунки аждарҳолар фақат эртак ва афсоналарда яшайди. Унда одамлар нима учун уларнинг мавжудлигига ишонишган? Тўғрироқ жавоблардан бири шуки, тарихдан аввалги даврларда ерда баҳайбат махлуқлар яшаган. Улардан энг қўрқинчлиси саналган динозаврлар одам пайдо бўлгунга қадар ер юзидан қирилиб кетган. Бироқ ғор одамлари даврида ерда ҳар хил баҳайбат рептилиялар учраб тургани эҳтимолдан йироқ эмас ва айнан улар эртаклардаги аждарҳоларнинг тимсоллари бўлган.

#ajdarlar #ajdarholar #afsona #afsonalar


Watch video KAMERA TASVIRIGA TUSHIB QOLGAN AJDARHOLAR VA AJDARLAR online without registration, duration hours minute second in high quality. This video was added by user XAYRAT UZ 05 January 2021, don't forget to share it with your friends and acquaintances, it has been viewed on our site 35,723 once and liked it 752 people.